Голливуд юлдузи Дуэйн Жонсон иштирокидаги «Қора Адам» комикс фильми бутун дунё бўйлаб кинотеатрларда 250 миллион доллар миқдоридаги маблағни йиғишга муваффақ бўлди. Фильм 21 октябрь куни катта экранларга чиққан эди.
Картина АҚШда иккинчи ҳафтада ҳам намойиш этилаётган кинокартиналар орасида етакчиликни қўлга киритди ва умумий 111 миллион доллар ишлаб топди. Халқаро ҳудудларда фильм 139 миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғди.
«Қора Адам» фильми 6000 йилдан кўпроқ вақт олдин илоҳий кучлардан нотўғри фойдалангани учун қамоққа ташланган мисрлик Тет-Адам ҳақида ҳикоя қилади. Орадан минг йиллар ўтгач, у озод бўлишга ва ҳаётда янги маъно топишга муваффақ бўлади. Фильмда шунингдек, Supermen ролида Генри Кавилл, Пирс Броснан, Ноа Сентинео, Элдис Хож каби актёрлар суратга тушган.
Изоҳ (0)