Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Куз келиб, совуқ тушиши билан барчамиз хонадонларимизни энг қулай воситалар ёрдамида иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш ҳақида ўйлай бошлаймиз. Кимдир иситиш мосламаларини янгисига алмаштирса, бошқа биров эскисини таъмирлашга шошади, яна кимдир эса электр токи билан ишлайдиган иситгичларини созлашга киришади. Буларнинг барчаси биз неча йиллардан буён фойдаланиб келаётган иситиш воситаларидир.

Аммо бу йилги қиш мавсуми янада иссиқрок ўтишини таъминлашга хизмат қилувчи янги маҳсулот яратилди. Эндиликда «Технопарк» МЧЖ «ROYAL» бренди остида янги инновацион маҳсулот – қуёш сув иситгичларини ишлаб чиқармоқда.

Қуёш сув иситгичини (коллектор) маиший иссиқ сув, иситиш тизимлари ва ҳовуз сувини иссиқлик алмаштиргич орқали иситишда қўллаш мумкин. Иссиқлик йўқотилишини камайтириш учун қуёш коллектори минерал жун билан изоляция қилинган. Ёзнинг қуёшли кунида коллектор сувни 70° дан 80°C гача иситишга қодир. Қишнинг қуёшли кунида эса 50° дан 60°C гача.

ROYAL 150 – 1000 литрли тизим учун юқори самарадорликка эга ҳисобланади. Иссиқ сув билан таъминлаш учун энг оддий тизим бўлиб, сувни ҳаракатлантириш учун насосга эҳтиёж сезмайди. Чунки суюқлик қизиб, физика қонунига кўра, у табиий равишда ҳаракат қилади. Муқобил энергиядан фойдаланиш иссиқ сув таъминоти, уй ёки бошқа биноларни иситиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Қуёш коллекторлари йилига сув иситиш учун – 60 фоиз, иситиш тизими учун – 30 фоизга харажатларни камайтиришга имкон беради.

«Технопарк» МЧЖда TPF 2510, TPF 2108, TPF 1808 номли 3 та модель ишлаб чиқарилади. Уларнинг умумий ўлчамлари мос равишда 1988х1218х90, 1988х1041х90, 1927х927х90.

Маҳсулотнинг конструкция хусусиятлари

Янги турдаги иситгичларнинг мис абсорберли, юқори самарали селектив қопламали, катта майдонли ҳамда текис пластинкали турлари мавжуд.

Коллекторларни параллел равишда 10 донасини улаш мумкин. Периметр бўйлаб ўрнатилган алюминий рама ва панелларнинг чоксиз қотирилиши туфайли, узоқ муддатли герметик ва юқори мустаҳкамлик таъминланади. Мустаҳкам ва коррозияга чидамли алюминий қотишма орқа плитага ўрнатилган. Зангламайдиган гофрали қувурдан тайёрланган мослашувчан улагичлар ёрдамида коллекторларни тез ва ишончли улаш имкони мавжуд.

Селектив қопламали абсорберлар орқали бирлаштирилган қувурлар ва юқори самарали иссиқлик изолацияси туфайли яхши натижага эришиш мумкин.

Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда Hennecke, Optimum, Trumpf (Германия), Линколн (АҚШ), Sunrise Solar (Греция), Wicon (Туркия) каби жаҳон етакчиларининг энг илғор тажрибаларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, абсорбик қоплама (Almeco, Италия), зангламайдиган пўлат (Posco, Жанубий Корея), иссиқлик ўтказмайдиган материал (DOW АҚШ) каби юқори сифатли материаллар ҳам унинг самарадорлигини янада оширади.

ROYAL бренди остидаги янги инновацион маҳсулот немис технологияси бўйича ишлаб чиқарилмоқда. Барча қуёш сув иситгичлари ва коллекторлари халқаро сифат сертификатларига эга. ROYAL Қуёш коллекторининг рамаси (корпуси) алюминий профилдан ясалган бўлиб, таркибида темир миқдори паст бўлган шиша билан қопланган. Корпус ичига мис қувурлари ўрнатилган бўлиб, устидаги алюминий селектив қоплама туфайли иссиқлик ташувчи (дистилланган сув ёки сув ва антифриз қоришмаси) иситилади ва иссиқлик энергиясини сақлаш идишига (сув иситкичга) ўтказилади. Ушбу мис қувурлар юқори иссиқлик ўтказувчанлигига эга бўлиб, коллекторнинг сифати ва фойдаланиш даврининг узунлигини таъминлайди.

Алюминий селектив қоплама абсорбер деб номланади ва коллекторнинг асосий элементи ҳисобланади. Айнан шу ерда қуёш нурлари иссиқлиги сувга ўтказилади. Селектив қатлам билан қопланган абсорбер мис қувурларга автоматик лазер пайвандлаш усули билан ўрнатилган бўлиб, у кирувчи қуёш нурларини иссиқлик энергиясига максимал даражада (95 фоизгача) айлантиришни таъминлайди. Бундай ҳолда, абсорбердан нурланиш туфайли иссиқликнинг фақат кичик бир қисми йўқолади. Қуёш коллекторлари тўғри ўрнатилган ва тўғри фойдаланилган ҳолда 20 йилдан ортиқ сув иситиш учун хизмат қилади.

Иситиш технологиясининг кўпгина бошқа таркибий қисмларидан фарқли ўлароқ, улар доимий равишда об-ҳаво таъсирига дучор бўлганлиги сабабли, маҳкамлаш учун жуда аниқ талаблар қўйилади: улар узоқ муддатли коррозияга чидамли бўлиши керак, чунки қурилиш конструкцияларига жойлаштиришда архитектура дизайни муҳим рол ўйнайди.

Бозорнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчи томонидан коллекторларни деярли барча том шакллари ва ўрнатиш вариантлари учун ечимлар яратилган.

Расмий дистрибютор Proline:

(95) 323-33-33(95) 325-55-55

Prolinegroup.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди