Футболчи Тожикистон ва Россия терма жамаолари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақида Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Тожикистон футбол федерацияси таклифига биноан учрашувни 38 ёшли ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Андрей Сапенко ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Россия ўртасидаги баҳс 17 ноябрь, пайшанба куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)