Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Илон Маскнинг Twitter’даги биринчи лойиҳасини шу ҳафта охиригача якунлаш учун ижтимоий тармоқ ходимларига 24/7 режимида ишлаш кераклиги айтилмоқда, акс ҳолда улар ишсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, New York Post хабар берди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ўтган ҳафта Twitter’ни сотиб олган Маск дастлабки қадамлардан бири сифатида тармоқ фойдаланувчиларига верификация белгисини бериш жараёнини қайта кўриб чиқишни буюрди.

Хабар қилинишича, Маск фойдаланувчилардан Twitter Blue премиум обунаси орқали верификация белгиси учун ойига 20 доллар ундиришни режалаштирмоқда.

Илгари нархи 4,99 доллар бўлган Twitter Blue’га ўзгартиришлар устида ишлашга Twitter’даги «бир нечта жамоалар» жалб қилинган. Маск ўз твитида верификация «ҳозирда янгиланаётганини» тан олди.

«Бу ўзгаришни Маск сўради ва у 4 ноябргача тайёр бўлиши керак», — дея Twitter ходимларига юборилган ички хабардан иқтибос келтирди Insider нашри. «Ушбу ҳафтада қиладиган энг муҳим ишимиз шу бўлиши керак. Буни амалга ошириш учун 24/7 режимида ишлаш кутилмоқда. Компаниядаги ҳар бир функция шундай қилади».

Нашр таъкидлашича, компания ишни якунлаш муддатини 4 ноябрь этиб белгилаган. Ички хабарлардан маълум бўлишича, Twitter сменалар оралиғида лойиҳани мувофиқлаштириш учун ҳар 12 соатда ҳисобот учрашувларини режалаштирмоқда.

Insider манбаларидан бирининг айтишича, лойиҳа иш масаласида ташвиш уйғотган, чунки Маск ва унинг маслаҳатчилар жамоаси ижтимоий медиа фирмасидаги харажатларни камайтиришга интилаётгани сабабли, Twitter шу ҳафта ходимларини ишдан бўшатишни бошлаши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди