Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Юлдуз Баратова мурожаат қилиб, жигарнинг холестатик сиррозидан азият чекаётган мурғак гўдаги учун моддий ёрдам сўради.

Туғилибоқ дард билан курашаётган бир ёшли Мардонбекнинг йиғи тўла кўзлари ва дарддан сарғайган танаси вужудида оғриқ нақадар кучлилигини билдириб туради. Онасининг сўзларига кўра, у ҳозиргача икки маротаба жарроҳлик столига ётган, бироқ фойдаси бўлмаган.

«Туғилганидан кейин уч кунлик пайтидан сарғайишни бошлади. Туманимиздаги поликлиникада даволандик. Қирқ кунлардан кейин Самарқандга бордик. Шифокорлар Тошкентга йўлланма берди. У ерда ҳам ўн кун даволандик. Биринчи операцияси лазер билан қилинди. Шундан кейин бир ҳафта реанимацияда ётди. На сув ичди, на овқат еди. Ўт қописиз туғилган дейишди. Иккинчи марта яна операция қилиб, ўт йўлларини ичакка улашди. Бу ҳам фойда бермади. Боламни ҳали ҳам ранги сарғайиб, қоринчаси шишиб кетган.

Шифокорларнинг айтишича, операция вақтинчаликка экан, холос. Бунақа касаллар бир йил ҳам яшамайди. Узоғи билан 6-7 ой яшайди. Операция қилганимиз учун шунча пайт юрибди. Ўт қопи йўқлигидан жигарига босим тушиб, жигар сиррози бошланяпти. Жигар ишдан чиқяпти деди. Фақат Ҳиндистонда давоси бор экан. Қанча тез олиб кетсангиз, шунча яхши деди. Донор топиб ё отаси ё онасидан жигар кўчириб ўтказиш мумкин экан. Даволашга 30-35минг доллар керак.  5минг долларга яқин пул йиғилди.

Ҳозир ҳам ранги сарғайган. Тез-тез иситма қилиб қолади. Дориларини ўз вақтида беришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар даволанганимиздан сўнг, бир ҳафта, бир ойлар яхши юради. Дориларнинг кучи кетганидан кейин яна ҳолсизланиб қолади. Иситма қилади.

Ҳар битта уколини камида 300мингдан оламиз. 150 мингга олинадиган сути 2-3 кунга етади. Бу биринчи фарзандим. Иккинчиси энди икки ойлик бўлди. Оилада фақат хўжайиним ишлайди. Уларни топгани даволатишга кетяпти. Яхши инсонлардан болам учун ёрдам беришларини сўрайман».

Мардонбек Темуровга хайрия қилиш учун маълумотлар:

Пластик карта Юлдуз Баратованинг номига очилган

Humo: 9860 0824 5845 5902

Боғланиш учун: (99) 2957716

«Меҳридарё» лойиҳаси учун мурожаатлар @mehri_daryobot орқали қабул қилинади.

Изоҳ

Prince

28 октябр, 17:42

Assalomu alekum Daryo sayti mamurlari, qoldan kelgancha kartaga otkazdik, qachonki operatsiyaga ketsa yoki davolansa individual yoki ommaviy malumot berishingizni sorayman, hotirjam bolardik!<

Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди