Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Транспорт вазирлиги жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ўрганилаётганини маълум қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Тошкент – Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида яшил шаҳар транспорт тизимлари бўйича энг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида Жанубий Кореяга Транспорт вазирлиги ходимларининг ўқув хизмат сафари ташкил этилди.

Хизмат сафари давомида Жанубий Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги, Корея транспорт институти ҳамда Сеул шаҳри маъмуриятининг тегишли мутахассислари билан консултатив учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (БRT), интеграллашган электрон тўлов (Т-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда Роол тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳолининг заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.

Бундан ташқари, Корея шаҳарларида жорий этилаётган транспортдан ҳоли бўлган «яшил» ҳудудлар ва жамоат транспорти парки учун электробуслар харид қилишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тажрибалари ҳақида маълумот олинди.

Хизмат сафари давомида Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизмати (ТOPIS)га ташриф буюрилиб, шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари билан танишилди.

Учрашувлар давомида Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, шу жумладан, яшил транспорт йўлакларини жорий этишда ўзаро билим ва тажриба алмашинуви бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Мавзуга доир: Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)