Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2023-молия йилидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қарорга кўра туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми — ҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни — ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда