Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Республика шошилич тиббий ёрдам илмий марказида видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Давлат раҳбари жарроҳлик амалиёти ўтказилганда ҳаммасига шифокор жавоб бериши, аммо операциядан сўнг беморга ҳамшира қарашини айтди.
«Аммо биз уни қаерда ўқитяпмиз, унга нималарни ўргатяпмиз? Ҳамшираларнинг малакасини ошириш масаласига катта эътибор қаратишимиз керак», — деди президент.
Давлат раҳбари ҳамширани танқид қилишдан олдин уни етарлича ўқитишимиз кераклигини айтди.
«Уларга шароит ва имконият яратиб бериш лозим. Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Ҳозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)