Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган дўконлардан бири ёниб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 20 октябрь куни соат 09:42 да Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:50 да қуршаб олиниб, 09:52 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Изоҳ (0)