Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес шаҳарчасида уйлардан бири ёнаётгани ҳақида хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалганди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 19 октябрь куни соат 23:10 да Тошкент тумани, «Хиёбон» МФЙ, Ойдин кўчасида иккита бир бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:53 да қуршаб олинган ва соат 00:45 да батамом ўчирилган.
Ёнғиндан биринчи хонадонда 180 квадрат метр, иккинчи хонадонда 100 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)