• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Йилига 1 млн доллар даромад олишни режалаштиряпмиз». Қашқадарёлик тадбиркор лалми ва қақраган ердан ҳам даромад олиш мумкинлигини айтмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани пистачиликка ихтисослаштирилиб, писта плантациялари ташкил этилган. Туманда 367 гектар лалми ерга писта плантациясини ташкил қилган тадбиркор Ваҳоб Норсафаров нари борса икки-уч йилдан сўнг йилига 1 миллион доллардан даромад олиши мумкинлигини айтмоқда.

    Журналист Муроджон Амиров тадбиркорни суҳбатга тортиб, лалми ва қақраган ерлардан даромад олиш сирларини сўради.

    Ваҳоб Норсафаров.

    Ваҳоб Норсафаров.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг лалми, суғорилмайдиган ерлар самарадорлигини ошириш мақсадида берган топшириқлари асосида пистачилик плантациясини яратдик. Туман ҳокими Зоир Алиқулов ёрдами билан писта плантациясини яратиш лойиҳасини ҳам ишлаб чиқдик. Лойиҳани ишлаб чиқишдан олдин тажриба сифатида 550 туп писта кўчатини экдик. Орадан 6 йил ўтиб, тажриба сифатида экилган 1 гектар майдондаги писталар ҳосилга кирди. Ҳозирги кунда 10 та доимий иш ўрни яратилган. Суғориш ҳамда дала ишлари учун 50 нафардан 100 нафаргача мавсумий ишчи жалб қилинган, — дейди тумандаги «Эко комфорт» хусусий корхонаси раҳбари Ваҳоб Норсафаров.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Писта плантацияси.

    Писта плантацияси.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловнинг таъкидлашича, ҳудудда 367 гектар майдонда пистачилик плантацияси ташкил қилинган.

    Туман ҳокими Зоир Алиқулов ва тадбиркор суҳбатлашмоқда.

    Туман ҳокими Зоир Алиқулов ва тадбиркор суҳбатлашмоқда.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Лойиҳани бошлаш учун тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан 2,7 миллиард сўм сарфлаган бўлса, банкдан 3,1 миллиард сўм кредит ажратилган. Келажакда тумандаги жами 2,5 минг гектар майдонда мана шу тажриба оммалаштирилиб, пистачилик плантацияси яратилади, — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Туман ҳокимининг тушунтиришича, ҳудудда писта кўчатлари дастлаб махсус майдончада кўкартирилиб олингач, плантация майдонига кўчирилади. Ва шу тариқа ўсишда давом этади.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Ҳокимнинг қўшимча қилишича, тадбиркор Ваҳоб Норсафаров томонидан ташкил қилинган ушбу плантацияни чорва молларидан асраш учун узунлиги 17 км бўлган сим тўсиқлар ўрнатилган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Писта плантацияларининг яна бир муҳим жиҳати у ерда нафақат писта, каврак ҳам ўстирилади. Каврак шираси ҳам сердаромад маҳсулот олиб, тадбиркор ундан ҳам даромад олади, — дейди Зоир Алиқулов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Тадбиркор Ваҳоб Норсафаровга юзланиб, лалми ерда кўчат кўкартириш машаққати чўчитмадими дея сўраймиз.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Дастлаб бу ўйлов ҳам бўлди. Аммо бу бизнинг режамизга халал бермади. Боиси, писта кўчатларини сунъий сув ҳавзалари орқали томчилатиб суғориш амалиётини йўлга қўйганмиз. Қолаверса бу борада туман масъуллари ҳам кўмак бериб, йил қурғоқчил келганда сув етказиб беришда ёрдам беришди. Тўғри, қийинчилик ва машаққат бўлди. Аммо кўрсатилган ёрдам ва меҳнатимиз эвазига бу машаққатни ҳам енгиб ўтдик, — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Ваҳоб Норсафаровнинг маълумот беришича, писта жуда сердаромад маҳсулот бўлиб, дастлабки йилларда писта дарахти ўртача 1 килограммдан ҳосил берса ҳам йилига 100 тонна писта ҳосили олинади. Тахминий иқтисодий кўрсатгичлар бўйича 1 килограмм пистанинг ўртача нархи 10 долларни ташкил қилса, энг кам даромад 1 миллион доллар бўлади.

    Писта.

    Писта.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Қурғоқчил келган йилларда лойиҳа тақдирига вилоят ҳокимилиги ҳам туман ҳокими Зоир Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳам бефарқ бўлмай, суғориш ишлари бўйича барча ёрдамларини аямади. Бунинг учун уларга ташаккур айтаман ва келажакда туман ривожи учун хизмат қиламан, — дейди тадбиркор.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда Президент топшириғи билан 2,5 минг гектар майдонда пистачилик плантацияси яратилмоқда

    18.10.2022, 19:57   Изоҳ (0)   62556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда ўзини 3-қаватдан ташлаган бемор ҳалок бўлган: ССВ ҳолат бўйича маълумот берди

    18.10.2022, 19:34

    Исроилда вақтинчалик ишлаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

    18.10.2022, 19:27

    Рақамлаштириш, 600 мингта иш ўрни, экспортни 2 миллиард долларга етказиш: президент аграр соҳа бўйича топшириқ берди

    18.10.2022, 19:23

    Вьетнамнинг лоукостер авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни режалаштирмоқда

    18.10.2022, 19:19

    «Ҳар бир соҳада қашшоқликни қисқартириш дастурлари бўлиши керак» — Оксфорд университети профессори билан Ўзбекистонда камбағаллик ва уни енгиш чоралари тўғрисида с...

    18.10.2022, 19:04

    Тошкентда 3 кун давомида халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади

    18.10.2022, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.