• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қафасдаги ваҳший. Қамоқхонада бўла туриб профессионал боксда муваффақият қозонган афсона Жеймс Скотт ҳақида

    Жеймс Скотт умрининг 36 йилини қамоқхонада ўтказган боксчи. У қамоқда бўлса ҳам профессионал бокс билан шуғулланган. Скотт 1978 йилнинг 12 октябрида Эдди Грегори билан жангга чиққанди.

    Фото: To Fight

    Жеймс Скотт 1947 йил 17 октябрь санасида Нью-Жерсида таваллуд топган. Оилада 12 фарзанднинг иккинчиси эди. Жеймс 10 ёшида бокс қўлқопларини совға сифатида олади, бироқ улар Скоттга асқатмайди. Отаси ва онаси ажрашади. Скотт ва ука-сингиллари геттода вояга етади. Жеймснинг сутенёрлик ва наркотик моддаларга алоқаси бўлмаган, лекин кўча безорилари тўдасининг аъзоси эди.

    Скотт 13 ёшида «Жеймсбург» номли вояга етмаганлар учун ахлоқ тузатиш муассасасига тушиб қолади. Кейинги беш йил давомида у Нью-Жерсидаги кўплаб таълим муассасаларида бўлади. Махсус тайёргарлик дастури туфайли ёш Жеймс бокс билан шуғуллана бошлади. 18 ёшида Скотт уч ғалаба ва иккита мағлубиятдан иборат ҳаваскор рекордга эга эди.

    1965 йилда унинг ахлоқини тузатиб бўлмайди деб ҳисобланиб, «Трентон» давлат қамоқхонасига ўтказилади. «Трентон»да ёш йигит қуролли талончилик туфайли 16 йилини қамоқхонада ўтказаётган 51 ёшли Эл Диккенс билан танишади. Диккенс ёшлигида бокс билан шуғулланган ва ёш, исёнкор Скоттни яна ушбу спорт турига қизиқишига сабабчи бўлади.

    Худди шу қамоқхонада ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рубин Картер ҳам бўлиб, тажрибасиз Скотт у билан спаррингда уч раунд дош беришга муваффақ бўлган. Картер ва Диккенснинг қўллаб-қувватлаши билан Жеймс бокс билан жиддий шуғуллана бошлайди.

    1968 йил 5 ноябрда у «Трентон»дан озодликка чиқади ва дарҳол ўғрилик туфайли яна ҳибсга олинади. Бу сафар унинг олдида 13 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш хавфи турарди. Скотт шу қадар ўз ишининг устасига айландики, давлат қамоқхоналари чемпионатида ғалаба қозонгач, ёш номзодлар у билан жанг қилишдан бош тортарди.
    1967 йилдан бошлаб мен қамоқхонада барчани ургандим. Ёш эдим, ҳеч қандай мақсадим бўлмаган. «Врум»да («Трентон»даги давлат психиатрик шифохонаси, махсус қўриқлаш хизмати ёрдами хавфли маҳбуслар жойлаштирилган) 15 ойимни ўтказганман. У ер шу вақтга қадар бўлган жойларим ичида энг ёмони. Бу эса келажагим ҳақида ўйлаш имкониятини берди, — дея эслайди Жеймс Скотт.

    Фото: To Fight

    1974 йилнинг январида Скотт озодликка чиқади. Умрининг ярмини қамоқ ва колониялардан ўтказган Жеймс Майамида профессионал боксга кириб боради. Ўша йилнинг 22 январида дебют жангини енгилмас супер оғир вазн тоифаси вакили Жон Жонсга қарши ўтказади. Аввалига нокдаунни қабул қилиб олган Скотт бир неча раунд кейин рақибини нокаутга учратади. Икки ҳафтадан кейин яна бир жанг ўтказади ва шу билан проф боксдаги юриши бошланади.

    1975 йилнинг май ойида Скотт қотилликда гумонланиб ҳибсга олинади. Унинг машинасидан қотиллик аломатлари билан жасад топилади. Боксчи машинани дўстига бериб тургани ва қотилликка алоқаси йўқлиги айтади. Бироқ гувоҳлар кўрсатмаси билан суд уни айбдор де топади.

    1976 йилнинг 22 мартида Трентонга қайтади, бир йилдан кейин эса «Rahway State»га ўтказилади. Унга қамоқхона хизматчиларидан бири Роберт Ҳетрак яқиндан ёрдам беради. Ҳетрак давлат қамоқхонасида бокс бирлашмасини тузади ва Скотт билан спаррингга рози бўлган маҳбусларга пул тўлайди. Шу тариқа Скотт тўлақонли машғулотларга эга бўлади. Уларнинг мақсади бир эди — қамоқхонада қўлга киритилган илк чемпионлик камари.

    Бу ғоя эртакдек кўринарди, бироқ Ҳетрак уни рўёбга чиқариш учун бор ҳаракатни ишга солади. У Боб Арумдан тортиб Дон Кинга қадар кўплаб промоутерларга алоқага чиқади. Бироқ фақат бир шахс таваккал қилишга рози бўлади — Муҳаммад Алининг дўсти Мурод Муҳаммад.

    Бошқа бизнесни тарк этиб эндигина промоутерлик соҳасига кириб келган Муҳаммад Скоттга рақиб топади. 24 май куни Жеймс 3,5 йиллик танаффусдан рингга чиқади ва икки раунддаёқ масалани ҳал қилади. Кейинги жанг сентябрда бўлиб ўтади, бу сафар Скотт рақибини 4 раундда қулатади ва 600 доллар гонорарга эга бўлади.

    Мурод ўз қўл остидаги иқтидор эгасини ТВга олиб чиқишни хоҳлайди, бунинг учун топ-рақиб керак этди. Майк Rossmanинг камарига мажбурий даъвогар Эдди Грегори идеал рақиб эди. Муҳаммад Эдди Мустафо Муҳаммад номи билан машҳур бўлган боксчига Скотт билан қамоқхонада жанг учун 15 минг доллар таклиф қилади. Скоттнинг гонорари эса бор-йўғи 2,5 минг доллар эди.

    Фото: To Fight

    1978 йил 12 октябрда Скотт Эдвард Грегори (29-3-1) билан рингга чиқди. Жанг Скотт бўлиб турган Нью-Жерсидаги «Rahway State» қамоқхонасида бўлиб ўтди. Энг ҳайратланарлиси 450 та чипта сотилган ва HBO телеканали жангни жонли эфирда кўрсатган.

    Дастлабки сонияларданоқ Скотт илдамроқ ҳаракат қила бошлади. Грегори эса жавоб қайтаришга диққатини қаратди. 4-раундда унинг чап кўзида катта гематома пайдо бўлади. Ўша оқшомда Скотт рингда рақибига нисбатан кўпроқ ишлар қилди.

    Жеймс якунда ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

    HBO шарҳловчиси Ларри Марчант Скоттнинг ёнига бориб: «Йиллар давомида буни орзу қилгандинг, бу сенинг меҳнатинг, узоқ ва ёлғиз қилган саёҳатинг. Ҳозир нима ҳақида ўйлаяпсан?», — дея савол беради.

    «Жаноб Ҳетрак мени уйимга қўйиб юборади деб умид қиламан», — жавоб беради Жеймс.

    «Уй» сўзини эшитган Эдди Грегорининг юзига табассум югуради. У Скотт томонга қайрилиб, унга қаради. Бу пайтда Жеймс микрофонни олиб, ғалабаси ҳақида гапирарди. Грегори эса уни эшитмасди. У Скотт қандай қилиб уйига қайтиши ҳақида ўйлади. Шу вақтда юзидаги табассум дарҳол йўқолди. Шундагина Жеймс билан орасидаги фарқни тушунди. У ўша оқшомда қамоқхонадан чиқиб кетади ва озод одам сифатида уйига бориб, ўз ётоғида дам олади. Ва унда чемпионлик камарига эга чиқиш имконияти бўлади. Бироқ Скотт ҳали қамоқхонада анча қолиши керак. Эддининг юзини қайғу эгаллайди.

    Ўша жангдаги ҳакамлардан бири Ҳаролд Ледерман 2012 йилда ўша кундаги воқеаларни эслаб: «Жеймс Скотт мен кўрган ярим оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчи эди. Ҳаттоки Боб Фостер ва Арчи Мур ҳам унчалик яхши бўлган деб ўйламайман», — деганди.

    Скотт қамоқхонадаги камерасида

    Скотт қамоқхонадаги камерасида
    Фото: To Fight

    1979 йилда промоутер Скоттга яна бир номдор рақиб топади. Альваро Лопес — ўша вақтда WBA камарига мажбурий даъвогар, чемпион Виктор Галиндес эса титулдан маҳрум қилинганди.

    Муҳаммад WBA’дан Скотт ва Лопес ўртасидаги жанг вакант камар учун бўлиб ўтишини сўрайди. Бироқ WBA қамоқхонадаги чемпионлик жанги ташкилот обрўсини тушириб юборишидан қўрқиб, унга рад жавобини беради ва Галиндесга титул қайтариб берилади.

    Аввалига Скотт норозилик белгиси сифатида фаолиятини тугатганини маълум қилади, бироқ охир-оқибат рингга чиқади. Жанг 1979 йилнинг 1 декабрида бўлиб ўтади ва Скотт рақиби устидан ишончли ғалабага эришиб, «Мен чемпионман!», дея ҳайқиради.

    Бу унинг фаолиятидаги сўнгги триумф эди. Шундан 5,5 ой ўтиб, илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 1981 йилнинг августида ғалаба қайд этди ва бир ойдан кейин ўз шогирди Дуайт Брекстонга ютқазди. Бу унинг фаолиятидаги сўнгги жанг бўлди. Шундай кейин Скотт бир неча бор қамоқхона алмаштирди, тезда омманинг эсидан чиқди. Ҳатто янги хонадошлари ҳам уни танимасди.

    Фото: To Fight

    Жеймс Скотт барибир озодликка чиқди. 2005 йилда, 58 ёшида у қамоқхонадан чиқди. У жами 36 йилини қамоқда ўтказди.

    Унинг профессионал рингдаги рекорди 19-2-1 (11 КО). Скотт Нью-Жерсидаги бокс шон-шуҳрат залига киритилган.

    Озодликда Жеймсни назорат қилган офицер у билан бирга бокс зали қурган ва Скотт у ерда болалар билан бирга ишлаган.

    Жеймс умрининг сўнгги йилларида деменсия билан оғриб, 2018 йилнинг 8 май куни 71 ёшида ҳаётдан кўз юмади.

    12.10.2022, 23:57   Изоҳ (0)   30321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. «Наполи» 6 та гол урилган ўйинда «Аякс» устидан ишончли ғалабага эришди, «Атлетико» ўз майдонида «Брюгге»ни енга олмади

    12.10.2022, 23:41

    Эрик тен Ҳаг: «Ҳозирда Роналдунинг формаси ажойиб даражада»

    12.10.2022, 21:02

    «ПСЖ» хўжайинлари Португалия клуби акцияларининг бир қисмини сотиб олди

    12.10.2022, 20:03

    «Ювентус» Чемпионлар Лигасидаги энг ёмон натижасини қайд этди

    12.10.2022, 17:31

    Қатар халқаро аэропорти ЖЧ—2022 га тайёр эмаслиги айтилмоқда

    12.10.2022, 16:50

    Суперлига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов 3 ўйинга дисквалификация қилинди

    12.10.2022, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.