Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда кўп-қаватли уй-жойларни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ва куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсуми барқарор ўтишини таъминлашда аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Хусусан:

  • 2967 та кўп квартирали уй-жой фонди;
  • 1815 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари;
  • 1689 та насос ускунаси;
  • 24 та марказий ва маҳаллий қозонхона;
  • 809 та турли маркадаги қозон;
  • 737 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;
  • 88 080 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари;
  • 29 135 та транформатор пунктини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Шу билан бирга, ушбу олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектни иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 миллион тонна ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 минг 301 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади. Юқорида белгиланган параметрларни бажаришда 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди