Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Сирдарё вилоятига ташриф чоғида Сайхунобод туманидаги кластерни бориб кўрди. Давлат раҳбари бу ерда журналистлар билан ҳам мулоқот қилиб, вилоятни ривожлантириш ишлари янги босқичга кўтарилишини айтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сирдарёда 2023 йили ишсизликни тугатишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Кластерларда, фермер хўжаликларда, шунингдек, вилоятнинг турли ҳудудларида янги иш ўринлари яратамиз. Масалан, боя мен гаплашган тадбиркорлардан бири айтяпти, ‘қишлоқда тикувчилик фабрикаси очиш эвазига қишлоқдаги аёлларни иш билан таъминламоқчиман’, деб. Мен уни қўллайман», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг эски муаммолари ҳал қилинганини гапириш вақти ўтганини таъкидлади.

«Биз Сирдарёда ишсизликни йўқотиш, ҳудудни ривожлантириш устида ишлашимиз керак. Мен куз-қиш мавсумидаги вилоятларда юришимни Сирдарёда бошлаганимнинг сабаби ҳам айнан ҳудуддаги муаммоларни билиб, керакли ишларни амалга оширишдир», — деди давлат раҳбари.

Мавзуга доир: «Сирдарёга одамларнинг бири икки бўлиши учун зарур йўналишларни белгилагани келдик» — Шавкат Мирзиёев 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди