Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда янги — «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини бошлади. Кўрсатувнинг 1-сони меҳмони Расул Кушербаев шаҳарсозлик соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини бирма-бир санаб ўтди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Парковка масаласи, турар жойлар, шаҳарнинг инфратузилмасини яхшилаш масаласида қуйидагилар амалга оширилиши керак деб ҳисоблайман. Биринчи навбатда, масалага илмий ёндашув керак. Бунга ҳам илм сифатида қарашимиз керак энди.

Иккинчиси, очиқлик. Мулоқотни кучайтириш керак. Чунки бу ерда манфаатдор томон — халқ. Қарор қабул қилаётган томон диалогга киришсин.

Учинчиси, бош режаларни тасдиқлатиш керак. Энди уят тўғриси. 30 йилдан ошди Ўзбекистон мустақил бўлганига. Лекин ҳалигача шаҳримизнинг бош режаси йўқ. Илмий муассасаларимиз, институтларимиз бор, улар нимани ўқияпти ўзи? Қурилиш вазирлигининг нима кераги бор агар битта Тошкентнинг бош режасини қилиб беролмаса?

Бундан ташқари, бош режанинг стратегик, ёпиқ қисмига тегмай, маълум жойларини махфийлик категориясидан очиқ категорияга ўтказиш керак. Аҳоли билсин ҳудуд 30—50 йилдан кейин қанақа кўринишда бўлишини.

Шунингдек, шаҳарсозликда янги талаб қўйиш керак. Қурувчиларга подвалдан автотураргоҳ сифатида фойдаланишни шарт қилиш зарур. Биринчи рақамли талаб бўлсин, — дейди Қонунчилик палатаси депутати.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади