Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Адлия вазирлиги томонидан «Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа тайинлашни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа билан қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда. Бунда қуйидаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколати органлар томонидан автоматик равишда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига юборилади ва уларнинг қўшимча мурожаатларисиз ногиронлик нафақаси тайинланади:

  • 18 ёшгача бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда;
  • одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалингани аниқланганда;
  • ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалингани аниқланганда.
Амалдаги тартибга кўра, шахс «ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда» ёки «касалликка чалингани аниқланганда» фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда нафақа тайинлаш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиши лозим эди. Эндиликда бундай оворагарчиликларга чек қўйилиб, ушбу нафақалар композит шаклида фуқароларнинг мазкур органларга қўшимча мурожаатларисиз тайинланади.

Бу билан аҳолининг ушбу давлат органларига қўшимча овора бўлиб боришига, кутишига ва вақтини йўқотишига чек қўйилади. Мазкур лойиҳа қабул қилиниши мамлакатда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, уларга қулай давлат хизматлари кўрсатишга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради