Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Қозиғурт» назорат-ўтказиш пункти бир кунга ёпилди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, «Қозиғурт» (Қозоғистон) ва унга туташ «С.Нажимов» (Ўзбекистон) ўтказиш пункти 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 гача фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилди.

Ушбу ўтказиш пункти «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш муносабати билан ёпилган.

Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди