Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Греция Германиядан Икки жаҳон уруши давридаги ҳарбий жиноятлар учун товон тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Никос Дендиас польшалик ҳамкасби Збигнев Рау билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Никос Дендиас

Никос Дендиас
Фото: AP Photo

«Греция ҳукумати ва жамияти учун бу масала очиқлигича қолмоқда. Унинг ечими — принципиал масала ва бу барча иштирокчи давлатлар ҳамда бутун Европа Иттифоқи учун фойдали бўлади, деб ўйлайман», — деди Греция ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кристофер Бургер Германия ҳукумати Польшанинг товон талаб қилувчи нотасини ўрганиб чиқаётганини, бироқ Берлиннинг бу борадаги позицияси аллақачон маълум эканини айтганди. Бургернинг эслатишича, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Рау билан учрашувда Германия товон тўлаш масаласини қонуний равишда ёпилган, деб ҳисоблашини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди