Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда янги — «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини бошлади. Кўрсатувнинг 1-сони меҳмони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев автотураргоҳлар муаммоси мавзусига доир фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Депутатнинг қайд этишича, ҳозирда Ўзбекистон қонунчилигида аҳоли яшаш хонадонлари атрофида машиналарни сақлаш, жойлаштиришга доир конкрет ҳужжат йўқ. СССР давридаги норматив қонундан ҳалигача фойдаланилади.

Менга одамлар ҳужжат кўтариб келишди. Бизда кўп қаватли биноларнинг атрофида автомобилларни сақлаш қоидаларига доир алоҳида норматив қонунимиз йўқ экан. СССРдан қолган бир ҳужжат бор экан ва биз ҳали ҳам амалда ўша билан ишларканмиз.

Мустақиллик даврида қаерлардадир озгина-озгина ечимлар кетган экан, лекин умумий комплекс ҳужжатнинг ўзи йўқ экан. 1960—1970 йилларда чиққан ҳужжат билан ишлаб юришибди ва судларда ҳам шу ҳужжат асосида судлашишяпти, — дейди Расул Кушербаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда