Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Наманган туманида кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Д.А.» МЧЖ раҳбари А.У. «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси вилоят филиали бош мутахассиси А.А. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банкининг кредит маблағи эвазига сотиб олинган 380 миллион сўмлик тикувчилик дастгоҳларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, дастгоҳларни нақд пулга сотиб юборгани аниқланган. Улар кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқада ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов