Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Испания ва Португалия билан биргаликда ЖЧ—2030 мезбонлиги учун биргаликда ариза топширмоқчи. Бу ҳақда The Times’га таяниб «Sports.ru» хабар қилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский ва Пиреней ярим ороли мамлакатлари раҳбарияти гуруҳ ўйинларидан бирини Украина ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Ушбу ҳамкорлик борасида УЕФАнинг 5 октябрь кунги конференциясида эълон қилиниши кутилмоқда. Қайд этилишича, Украинанинг қўшилиши Испания ва Португалиянинг ЖЧ—2030 мезбонлигини қўлга киритишдаги имкониятларини ошириб юбориши мумкин.

Испания ва Португалия 2030 йилги Жаҳон Чемпионатини ўзида ўтказишга даъвогар бўлганлардан бири.

Аввалроқ ушбу мусобақа мезбонлиги учун Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай биргаликда ариза топширгани, шунингдек, Саудия Арабистон, Миср ва Греция мусобақани уч минтақада ўтказиш истагида экани хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)