Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида 4 октябрь куни Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Венгрия давлатчилигини барпо этишга ҳисса қўшган арбоблар хотирасига ҳурмат бажо келтирган. Маросим фахрий қоровул хизматчилари иштирокида, ҳарбий оркестр садолари остида ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу маскан Будапештнинг бош майдонларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Майдон марказида Мингйиллик устуни қад ростлаган, унинг пойида можар қабилаларининг 7 нафар бошлиғи ҳайкаллари ўрнатилган. Ушбу ёдгорлик венгерларнинг бугунги ватанини топиши ва Венгрия қироллигига асос солинишига бағишланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мажмуада венгер халқининг атоқли намояндалари ҳайкалларидан иборат 2 та колоннада жойлашган. Ёдгорликнинг олд томонида Венгрия қаҳрамонлари шарафига хотира тоштахтаси ўрнатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди