Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга 2022 йилнинг иккинчи чораги якунига келиб 6,54 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Январь—июнь ойларида МДҲ давлатларидан Ўзбекистонга 5,7 млрд долларлик шахсий трансфертлар ўтказилган. 

Бунда энг кўп кўрсаткич Россия ҳисобига тўғри келади — 5,3 млрд доллар. Бу борада иккинчи кўрсаткич 327 млн доллар билан Қозоғистон ҳисобига тўғри келса, Қирғизистон 27 млн доллар билан учинчи бўлди. 

Россиядан пул ўтказмалари 2021 йилнинг ярим йиллигига нисбатан 2,2 баробарга кўпайган. Рақамлар янада кўпроқ бўлиши мумкин эд

и. Бироқ кейинчалик  пул ўтказмалари билан муаммолар юзага кела бошлади. Бунинг ортидан кўплаб россиялик тадбиркорлар МДҲ давлатлари, жумладан Ўзбекистонда ўз корхоналарини очишга киришди

Украинадан пул ўтказмалари эса 1 млн долларга қисқариб, 10 млн долларгача пасайган. 

Қолган мамлакатлар орасида энг кўп АҚШдан шахсий трансфертлар келиб тушмоқда — 237 млн доллар. Бундан ташқари Кореядан 138 млн, Туркиядан 104 млн долларлик пул ўтказилган.  

Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан ўтказилган шахсий трансфертлар фарқи — 5,6 млрд доллар.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик валюта чайқовчилари даромад ола бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди