Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар доирасидаги лоцман (кемаларга йўл кўрсатувчи, уларни бошқарувчи мутахассис)ларга нисбатан чекловларни истисно қилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Декабрь ойида россиялик нефть ташувчиларга Европа компанияларидан лоцманлар ёллаш бўйича тақиқ кучга кириши керак. Агентлик маълумотларига кўра, бу Дания қирғоқлари яқинидаги муҳим нефть жўнатиш пункти ишини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Bloomberg таъкидлаганидек, истисно кема эгаларига кемаларни Дания бўғозлари орқали йўналтириш учун лоцманларни ёллаш имконини беради. Санкцияларни бекор қилиш масаласи Европа Иттифоқи давлатлари томонидан муҳокама қилинмоқда.

Дания қирғоқлари яқинидаги нефть қуйиш пункти Россия нефтини Болтиқбўйи портларидан жаҳон бозорларига етказиб бериш йўлидаги асосий нуқталардан биридир.

Дания расмийларининг хабар беришича, бўғозлардан ўтаётганда лоцманларни ёллаш бўйича қатъий талаб йўқ, бироқ бу ҳолатда суғурта нархи ошиши билан боғлиқ муаммо бор.

Шу билан бирга, Европа ҳам Иттифоқ мамлакатлари компанияларига Россия юкларини суғурталаш бўйича тақиқ киритишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди