Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашида Россия Донбасс республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Ташаббусга АҚШ ва Албания ҳомийлик қилган эди. Ҳужжатда «ноқонуний референдумлар»ни ташкил этишни қоралаш ва уларнинг юридик кучга эга эмаслигини таъкидлаш, шунингдек, Россия Федерациясини Украина ҳудудидан қўшинларини олиб чиқишга чақириш таклиф қилинган.

Россиядан ташқари ҳеч ким ҳужжатга қарши овоз бермади. Ўнта давлат (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Албания, Гана, Ирландия, Кения, Мексика, Норвегия, БАА) лойиҳани қўллаб-қувватлади, яна тўрттаси (Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Габон) бетараф қолди.

30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россияга «қўшилиши» тўғрисидаги шартномаларни имзолади. Аннексия бир неча кун ичида Конституциявий суд томонидан маъқулланиб, Дума ва Федерация Кенгаши томонидан тегишли қонун қабул қилингандан сўнг расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов