Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байден 2022 йил 16 декабргача Америка ҳукуматини молиялаштириш, жумладан, Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Оқ уй сайти.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Тегишли қонун аввалроқ АҚШ Конгрессининг иккала палатаси томонидан маъқулланган эди. 3 миллиард доллар ўқ-дорилар, техник хизмат кўрсатиш, маошлар, логистика учун сарфланади. 4,5 миллиард доллар эса Украина давлат органлари ишини ҳамда Киевни иқтисодий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Америка қуроллари арсеналларини тўлдириш ва янги ўқ-дориларни ишлаб чиқариш учун маблағ ажратишни назарда тутади. АҚШнинг Европадаги аскарларига 2,8 миллиард доллар ажратилади.

Вашингтон Донбасс республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилганидан сўнг Киевга 1,1 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилганди. Янги пакетга HIMARS баравар ўт очувчи реактив тизимлари, 150 та йўлтанламас Humvee, радарлар ва ўқ-дорилар киради. Шу тариқа, февраль ойи бошидан бери АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами умумий миқдори 16,2 миллиард долларга етди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди