Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олти нафар россиялик дипломат Черногорияда persona non grata деб эълон қилди, дея хабар берди «Коммерсантъ».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Эндиликда улар мамлакатни тарк этишлари керак. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бу қадамни жавобсиз қолдирмаслигини билдирди.

«Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Черногория элчихонасининг олти нафар дипломатини икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ва ўзаро ҳурмат тўғрисидаги Вена конвенциясига зид хатти-ҳаракатлари муносабати билан persona non grata деб эълон қилди», — дейилади Черногория ТИВнинг Twitter саҳифасида.

«Россия бунга тегишли жавоб беради», — дейди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

Черногория аллақачон россиялик дипломатларни persona non grata деб эълон қилган — хусусан, бундай қарорлар 4 март ва 12 август кунлари эълон қилинган.

20 апрель куни Россиянинг Черногориядаги элчиси Владислав Масленников икки давлат ўртасидаги муносабатларни қуйидагича таърифлаганди: «Аслида Россия билан муносабатлар келажакда Европа Иттифоқига қўшилиш учун қурбон қилинмоқда».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат