Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Tesla компанияси асосчиси ва раҳбари Илон Маск Forbes журнали талқинига кўра 400 та энг бой америкаликлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди.

Фото: Forbes

Фото: Forbes

Маскнинг бойлиги бир йилда 60 миллиард доллардан ошиб, 251 миллиард долларга етди.

Иккинчи ўринни рўйхатнинг ўтган йилги етакчиси Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос эгаллади — 151 миллиард доллар. 

Билл Гейтс 106 миллиард доллар бойлиги билан кучли учликни якунлади. Oracle бош директори Ларри Эллисон тўртинчи (101 миллиард доллар) бўлган бўлса, бешинчи ўринни инвестор Уоррен Баффет (97 миллиард доллар) эгаллади.

Энг бой америкаликлар ўнлигига, шунингдек, Google асосчилари Ларри Пейж (93 миллиард доллар) ва Сергей Брин (89 миллиард доллар), Microsoft собиқ бош директори Стив Баллмер (83 миллиард доллар), Нью-Йоркнинг собиқ мери Майкл Блумберг (76,8 миллиард доллар) ва чакана сотувчи Уолмарт Жим Уолтон (57,9 миллиард доллар) ҳам бор. 

Узоқ вақтдан бери биринчи марта Facebook асосчиси Марк Цукерберг кучли ўнталикдан тушиб қолди ва бойлиги билан 11-ўринни эгаллади — 57,7 миллиард доллар.

Рўйхатнинг энг кўзга кўринган янги вакили нефть магнати Отри Стивенс (10 миллиард доллар, 64-ўрин) бўлган бўлса, Дональд Трамп (3,2 миллиард доллар, 343-ўрин) бир йил давом этган йўқлигидан сўнг яна рейтингга қайтди.

Forbes таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида энг бой 400 нафар америкаликнинг умумий бойлиги тахминан 500 миллиард долларга камайиб, 4 триллион долларни ташкил қилган. 

Технологик сектор вакили бўлган миллиардерларнинг бойлиги 315 миллиард долларга камайган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...