Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Фото: Ziyouz

Фото: Ziyouz

Жамол Камол 1938 йил 26 апрелида Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 1959 йилда Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тугатган.

1970—1972 йилларда Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб, 1972—1986 йилларда Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант ва илмий ходим бўлиб ишлаган. 1986—1988 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир, 1991—1996 йилларда Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлиб ишлаган.

Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган Жамол Камол 1992 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвонини олган.

Унинг шеърлари рус, инглиз, француз, поляк, украин, турк, озарбайжон, тожик ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган. Шекспирнинг «Ҳамлет», «Отелло», «Антоний ва Клеопатра», «Қиш эртаги», «Венеция савдогари», «Қирол Генрих IV», «Макбет» каби ўндан ортиқ жаҳон адабиёти намуналарини бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, чоп эттирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди