Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия миллий валютаси бугун, 26-сентябрда 1 доллар учун 18,44 турк лирасига тушиб, рекорд даражада пастлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

22-сентябр куни Туркия Марказий банки ҳафталик репо аукционлари (қимматли қоғозлар билан таъминланган қисқа муддатли кредит) ставкасини 12 фоизга туширган. Бу мамлакат миллий валютасининг заифлашишига ҳам хизмат қилмоқда.

Август ойи бошида Туркия Статистика институти 2022 йил июль ойида мамлакатда йиллик инфляция даражаси 79,6 фоизни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди.

Бу кўрсаткич 2002 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Туркия президентининг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг асосий муаммоси инфляция ҳисобланади.

Бироқ август ойида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг у фуқароларни мамлакат ҳукумати бу муаммони ҳал қила олишига ишонтирган.

Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Туркия ҳукумати турк лирасини мустаҳкамлашга қаратилган «янги иқтисодий сиёсат» деб аталадиган сиёсатни олиб бормоқда.

Бироқ йил бошидан буён турк миллий валютаси 25 фоиздан ортиқ қадрсизланди ва иқтисодчиларнинг фикрича, бу тенденция давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Дунё
Литвада ҳам рус тилини ўқитишдан воз кечиш таклиф қилинди