• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Тоза асални қалбакиси билан адаштирмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

    Гул, гречка, апельсин, манго асали — бугунги кунда пештахталарда ҳар қандай турдаги асал сотилади. Тажрибасиз харидор бу хилма-хилликни қандай тушуниши мумкин? Ҳақиқий асални қандай аниқласа бўлади? «Lisa.ru» нашри қуйида ушбу саволларга жавоб берди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Асал вазн камайтиришни истайдиганлар учун тавсия этиладиган маҳсулот эмас. Ширинликдан воз кеча олмайдиганлар шакарни шунчаки асал билан алмаштириши хато. Табиий асал 80 фоиз углеводлар — глюкоза, фруктоза, сахарозадан иборат. Бундай парҳез билан вазн йўқотиш қийин. Аммо онгли равишда доимий соғлом овқатланиш йўлга қўйилса, оқилона миқдорда табиий асал жуда мос келади, чунки унинг таркибида А, B, C ва E витаминлари, йод, темир ва фойдали аминокислоталар мавжуд.

    Асалнинг энг кенг тарқалган навлари гул асали ҳисобланади. Улар ўсимликка қараб турларга бўлинади:

    Гречка. У, биринчи навбатда, ранги билан ажралиб туради — тўқ жигарранг. Шунингдек, хушбўй ҳидга ҳам эга. Таъми ҳам бошқа навлар орасида сезиларли даражада ажралиб туради. У ширин таъмдан ташқари маълум бир ўткирликка эга бўлиб, у ҳатто томоқни ачиштириши ҳам мумкин.

    Кунгабоқар. Ёрқин сариқ рангда бўлиб, жуда тез қораяди, хантал рангини олади. Бу асал кунгабоқар гулларининг ёқимли ҳидига эга. У жуда тез қалинлашади, кристалланади ва оқ қобиқ ҳосил қилади. Шу билан бирга, у фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

    Акация. Энг чиройли, деярли шаффоф, баъзан сарғиш-лимон рангида бўлади. Сариёғни эслатувчи ширин нозик таъмга эга. У жуда узоқ вақт давомида кристалланмайди, деярли бир йил давомида шаффоф бўлиб қолиши мумкин.

    Турли гиёҳли. Бундай асал асаларилар томонидан бир нечта ўсимликлардан йиғилади, ундаги доминантни ажратиб бўлмайди. Шунинг учун шаффофдан то қуюқ каҳрабо рангигача фарқ қилиши мумкин. Бу асалнинг ҳиди гул кабидир. Асал мевали ёки резаворли ҳид ва таъмга эга бўлолмайди. Бу маҳсулотда жуда кўп қўшимча аралашмалар мавжудлигини англатади.

    Тоза асални қалбакисидан қандай ажратиш мумкин?

    Сотувчилар томонидан ҳақиқий бўлмаган асалларни сотиш учун бир нечта ҳийла-найранглар қўлланади.

    Синтетик асал. Пештахтада бундай маҳсулотни кўрганда тушуниш керак бўлган асосий нарса шундаки, унда асал деярли йўқ. Унга ишлаб чиқариш жараёнида шинни ёки шакар сиропига хушбўй ва ароматик қўшимчалар қўшилади. Натижада асалга ўхшаш масса ҳосил бўлади, аммо таъми бутунлай бошқача бўлиб, унда фойдали моддалар умуман бўлмайди. Бундай асални ажратиш жуда оддий, қадоқдаги маҳсулот таркибини диққат билан ўқиб чиқиш керак. Табиий асалнинг ягона сири, унинг таркибида асалдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди.

    Суюлтирилган асал. Айрим сотувчилар томонидан маҳсулотлар ҳажмини ошириш учун ишлатиладиган ҳийла. Яъни, маҳсулот — асал, унга ҳеч нарса аралашмаган, аммо сув қўшилган. Шу сабабли асал жуда тез бузилади, ферментация бошланади. Сотиб олаётганда асал суюлтирилганлигини текшириш мумкин. Бунинг учун асал идиши тескари қилинади. Тоза асал жуда секин оқиши керак. Яна бир усул — асални қоғозга туширишдир. Агар у суюлтирилган бўлса, қоғозда нам жой ҳосил бўлади.

    Иситилган асал. Эски, ўтган йилги асалга янги кўриниш бериш учун у 80 даражага қадар иситилади. Кейин у яна шаффоф бўлиб, чиройли кўринишга келади. Аммо бу оптик иллюзия. 42 даражадан юқори қиздирилганда асал ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Айтганча, бу шамоллашда иссиқ сут ёки чойга асал қўшиш анъанаси шифобахш самарани бермаслигини англатади. Қайнаётган сув асалдаги барча фойдали моддаларни ўлдиради. Бундан ташқари, иситиладиган эски асал умуман хавфли бўлиши мумкин, чунки унда кўп миқдорда заҳарли алдегид ҳосил бўлади.

    Пишмаган асал. Бу асал асосан сотув учун тайёрланади. У жуда кўп ортиқча сувни ўз ичига олади. Пишган асалда намлик 20 фоиздан ошмаслиги керак. Бу камчиликни яшириш ва асалга ўхшаш қуюқликни бериш учун яна ҳийла қилиш бошланади. Масалан, унга крахмал ёки ун аралаштирилади. Бир қошиқ асалга озгина йод солиб, унда крахмал борлигини аниқлаш мумкин. Агар у кўк рангга айланса, демак, унда крахмал бор. Сифатни текширишнинг яна бир усули — бир парча нонни асалга ботириш. Агар ортиқча сув бўлмаса, нон қаттиқлигича қолади.

    Мавзуга доир: Асалнинг соғлиқ учун кутилмаган 4 та фойдаси

    25.09.2022, 11:49   Изоҳ (0)   46075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чангютгич яна нималарга қодирлигини биласизми? У билан амалга ошириш мумкин бўлган 10 та лайфхак

    24.09.2022, 17:55

    Нима учун тухумни музлаткич эшигида сақлаш мумкин эмас?

    23.09.2022, 20:52

    Ғалати таъм ва фойдасиз тежамкорлик: Кузда қандай сабзавотлар ва меваларни музлатмаслик керак?

    23.09.2022, 12:42

    Печдан фойдаланишда пишириқ ҳамда қурилмага зарар етказиши мумкин бўлган 7 хато 

    23.09.2022, 11:12

    Микротўлқинли печдан фойдаланишда кўпчилик йўл қўядиган 10 та хато

    22.09.2022, 20:46

    Кўп пул сарфламасдан дидли кўриниш усуллари: Мутахассисдан кийиниш бўйича тавсиялар

    22.09.2022, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.