Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Термиз давлат университетида олий маълумотга эга бўлмаган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман, шаҳар ҳокими ёрдамчилари суҳбат шаклида сиртдан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Фото: Термиз давлат университети

Фото: Термиз давлат университети

Президентнинг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тавсияси билан давлат гранти бўйича сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиётини жорий этиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўлида самарали меҳнат қилаётган ҳамда университетда рўйхатдан ўтган ҳоким ёрдамчиларининг имтиҳон (суҳбат) жараёнлари бўлиб ўтди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятидаги 721 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудида бу борадаги ишларни самарали ташкил этмоқда. Шу куни суҳбат жараёнларидан ўтган 46 нафар ҳоким ёрдамчиси Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультетига давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди