Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москва жанубида ёнғиндан аёлни қутқариб қолган ўзбекистонлик Ойбек Эштемировга мукофот топширилди, деб ёзади «tvc.ru».

Фото: «tvc.ru»

Фото: «tvc.ru»

24 ёшли светофор ўрнатувчиси Қизил маёқ кўчасидаги кўп қаватли уй ёнидан ўтиб кетаётиб, хонадондаги ёнғин ичида қолган аёлни кўриб қолади. Йигит бир сония ҳам иккиланмасдан, қўшни балконга чиқади ва панжара устидан деразани синдиргач, жабрланувчини бошқа балконга судраб олиб, ўт ўчирувчилар келишини кутган.

Вазият ҳақида гапирар экан, Ойбек Эштемиров умуман қўрқувга тушмаганини айтди.

«Ўша пайтда мен қўрқмасдим, ўйлашга вақтим ҳам йўқ эди, мен ҳамиша ёрдамга тайёрман. Биз ҳаммамиз инсонмиз, ўзбек халқи бизни шундай тарбиялаган, қолаверса, ота-онам ҳам. Шунинг учун ҳам ёрдам бердим,» — деди Эштемиров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар