Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ғалати ва ғайриоддий деб аташ мумкин бўлган фобиялар ҳам мавжуд. Агар сиз қоронғиликдан қўрқсангиз, болалигингизда жуда кўп даҳшатли фильмларни томоша қилган бўлишингиз мумкин. Ёки болалигингизда дарахтларга чиқишни яхши кўрган бўлсангиз ва йиқилиб тушганингизда, баландликдан қўрқиш ҳисси юзага келган бўлиши мумкин. AdMe нашри машҳур инсонларнинг энг ғалати фобиялари ҳақида маълумот берди.

Ўз аксидан қўрқиш

Эйзотрофобия — бу одамнинг кўзгуда ўзининг аксидан қўрқадиган фобия тури ҳисобланади. Памела Андерсон худди шу фобия туридан азият чекади, у кўзгуга қарамаслик учун ўзини кўплаб визажистлар ўраб олишини яхши кўради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Тиш шифокоридан қўрқиш

Роберт Де Ниро стоматологдан ҳар бир муолажа қилишидан аввал наркоз қилишини сўрайди. У нафақат шифокор курсисида, балки тиш даволаш ҳақида ўйлашдан ҳам ваҳима тушади. Актёрнинг сўзларига кўра, унга тишлари билан боғлиқ муолажада ниманидир нотўғри қилишлари мумкиндек туюлади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Тешиклардан қўрқиш

Умуман олганда, трипофобия — тешиклар ва кичик ғоваклардан қўрқиш касаллиги, бу жуда кенг тарқалган фобия тури ҳисобланади. Ушбу касалликдан азият чекадиган инсонлар асалари инлари, ғовакли шоколад, губкалар ва бошқа кўплаб нарсалардан қўрқади. Машҳур модель Кендалл Женнерда ҳам шундай фобия мавжуд.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳайвонлар ва ҳашаротлардан қўрқиш

Ҳайвонлар ва ҳашаротлардан қўрқиш инсонлар орасида энг кенг тарқалган фобиялардан бири ҳисобланади. Айниқса, ўргимчаклар ва илонлар ҳақида гап кетганда кўплаб инсонларнинг улардан қўрқиши табиий ҳолат эканини барчага маълум. Масалан, Орландо Блум чўчқалардан жуда қўрқади — у поркуфобиядан азият чекади. Актёрнинг айтишича, у ҳатто чўчқа гўштига ҳам чидай олмайди ва у чўчқа гўшти сотиладиган жойларда бўлмасликни афзал кўради. Актёр суратга олиш майдончасида чўчқага яқинлашганида у истерияни бошдан кечирди. Ҳайвон ҳам, актёр ҳам бир-бири билан бу ҳолатдан сўнг узоқ вақт ўтиб ўзига келган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Машҳурлар орасида ҳашаротлардан қўрқадиганлари ҳам бор. Масалан, таниқли актриса Скарлетт Йоханссон сувараклардан қўрқади. Сувараклар актрисага жирканиш ҳиссини эмас, балки ҳақиқий қўрқув ҳиссини беради.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Никол Кидман капалаклардан қўрқади. У бу жонзотларнинг узоқдан гўзал, яқиндан қараганда эса ҳақиқий йиртқич ҳайвонларга ўхшаб кетишини айтган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

«Ўргимчак одам» ролини маҳорат билан ижро этган, миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган актёр Тоби Магуайр ўргимчаклардан ўлгудек қўрқади. У ҳаётининг кўп вақтини психоаналитик қўрқув билан ўтказгани ҳақида гапирган. Тоби Магуайрнинг рафиқаси Женнифер Меерда ҳам худди шундай фобия борлиги маълум қилинган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кристиан Стюарт ва Роберт Паттинсон гиппофобиядан азият чекади – улар отлардан, Рианна эса ҳар хил шакл ва ўлчамдаги балиқлардан қўрқади. Хонанда ёшлигида денгиз ва океандан кўра ҳовузни яхши кўрган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Салма Хаек яқинида илонни кўрса ваҳимага тушади, хонанда Адел эса балиқчи қушдан қўрқади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Телефон қўнғироқларидан қўрқиш

Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳар иккинчи одам қўнғироқ қилишни ва қўнғироққа жавоб беришни ёмон кўради. Бу воқеа содир бўлмоқда, чунки атрофдаги рақамли макон бизнинг одатий ҳаётимизни аста-секин эгаллаб олмоқда. Хонанда бундай фобияга атаб Telephone қўшиғини ижро этган. Леди Гага кичик болалардан ҳам қўрқади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Масхарабозлардан қўрқиш

Аксарият болаларни масхарабозлар билан қўрқитишади, айримлар бу қўрқувни катта бўлганида ҳам енгиб ололмайди. Жонни Депп бу фобиядан азият чекади, у ёрқин бўянган инсонлардан ҳам қўрқади. Актёрнинг фикрича, у ниқоб остида хавфли қоронғиликни ҳис қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қизил йўлакчадан қўрқиш

Пенелопа Круз қизил йўлакдан ўтишдан қўрқади. У чироқлар қаршисида ўтирганида ўзи билан курашишини эслаш ҳам қўрқинчли. Кўп йиллар давомида фобияга дуч келмасангиз бу бошқа нарса, бироқ касби давомида бундай ҳолатга тез-тез дуч келиш ҳам мумкин. Пенелопа Круз бу фобияни енгишнинг яхши усулини топди — у қизил йўлакчада ҳамроҳлари билан кўриниш беради. Пенелопа Круз бу ҳолатда ўзини хотиржам ҳис этади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Қоғоздан қўрқиш

Меган Фокснинг фобияси ҳам жуда ғалати. Актриса бирор жойини қоғоз кесишидан қўрқади, шунинг учун у ҳеч қачон сценарийларга қўл теккизмайди. Сценарийлар унга почта ёки хат орқали юборилади. Актрисанинг бу фобияси ҳақида билган ишлаб чиқарувчилар унга хатларни ламинатланган саҳифалар билан юборади ёки яқин атрофдаги инсонлар уларни юлдузга овоз чиқариб ўқиб беради.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Сувга шўнғишдан қўрқиш

Женнифер Энистон сувга шўнғиш билан боғлиқ фобиядан азият чекади. Актриса болалигида уч ғилдиракли велосипедда ҳовлидаги бассейн атрофида айланиб юрган пайтда тасодифан велосипед билан бирга сувга тушиб кетган. Женнифернинг акаси уни қутқарган ва ўшандан бери актриса сувга шўнғишдан қўрқади. Шунингдек Женнифер самолётда учишдан қўрқади ва самолёт қўнаётган вақтда стресс ҳолатига тушади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Эшик тутқичларидан қўрқиш

Камерон Диас эшик тутқичларига тегишни рад этади: улар юлдузни шунчалик қўрқитадики, актриса тутқичларни умуман ушламайди. Шу ўринда савол туғилади: актриса қандай яшайди? Маълум бўлишича, Диас унга барча эшикларни очиб берувчи махсус хизматкор ёллаган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди