Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзоладиМудофаа вазирлиги раҳбари Шойгунинг сўзларига кўра, Россияда катта сафарбарлик ресурси қарийб 25 миллион кишини ташкил этади, шундан 1 фоиздан кўпроғи — 300 минг киши қисман сафарбарликка тортилади. Талабалар ва шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтовчиларни урушга сафарбар қилиш ҳақида гап йўқ.

Сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бир неча дақиқалар ичида Москвадан Истанбулга, Тбилиси ва Ереванга тўғридан-тўғри рейслар учун чипталар тўлиқ сотилиб кетди. Шунингдек, Москвадан Тошкентга рейслар чипталари ҳам қолмаган.

Россияда бўлаётган ўзгаришлар бутун дунё эътибори марказида турибди. Хусусан, мигрантлари ушбу мамлакатда энг кўп бўлган Ўзбекистонда ҳам воқеалар ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда, ўзбек жамоатчилиги фикр-мулоҳазаларини билдираётган бўлса, расмийлар Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирмоқда. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўзининг Telegram-каналида уруш бошланганда Россиянинг берган ваъдасини эслатиб (96 соатда бутун Украинани босиб олиш), 7 ойдирки ўша 96 соат тугамаётгани, эндиликда уруш шамоли деярли ҳар бир россияликнинг хонадонига кириб боришига кўп қолмагани, улар урушни пропаганда телеканаллари орқали эмас, энди ўз танида ҳис қилишни бошлаши ҳақида ёзди.

Журналист Шуҳрат Латипов эса Россияда бошқа мамлакатларга чипталарни оммавий равишда сотиб олиш бошлангани, кўплаб шаҳарларга ҳатто чипталар қолмагани, нархлар 5–6 бараварга кўтарилиб кетганига тўхталди.

«Қочмоқда, россияликлар оёғини қўлга олиб қочмоқда». Иқтисодчи Отабек Бакиров Шуҳрат Латиповнинг билетлар қолмагани ҳақида ёзган постига мурожаат қилиб, кечанинг ўзидаёқ минглаб ҳушёр россияликлар қочишга улгургани, лекин бугун билет топган тақдирда ҳам уларнинг қочишга имконияти бор-йўқлиги ҳақида ёзмоқда.

Блогер Нурбек Алимов Путиннинг ядро қуролини ишлатишга шаъма қилгани ҳақида пост қолдириб, жуда мураккаб вазият юзага келаётгани, бир ҳафтадан кейин Украининанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида референдумлар ўтказилиши режалаштирилгани, янги дунё ўзининг энг мураккаб паллаларини бошидан кечираётганини таъкидлади.

Жамоатчилик фаоли, адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова эса Россияда сафарбарлик эълон қилингач, Тошкентда худди март ойидагидек яна уйларнинг ижара нархи ошиши, банкларда одам кўпайиши кузатилишини тахмин қилди.

Журналист Азиза Қурбонова кеча ҳамма ухламай кутган Путин баёнотида Россияда «қисман» мобилизация бугунданоқ бошланиши айтилгани, аммо, унинг фикрича, Россиянинг бугунги сиёсатида «қисман» сўзининг синоними «тўлиқ» дегани эканини билдирди.

«Давлетовуз»: «Одамлар Путиннинг уруши учун жонини бермоқчи эмас».

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган мамлакат фуқароларига мурожаат билан чиқди. Унда оммавий намойишларда иштирок этмаслик, Россия қонунларига риоя этиш ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормаслик сўралган.

Twitter'да нима гап?

Журналист Шуҳрат Шокиржонов ҳозир ўзбекистонлик мигрантлар пиёда бўлса ҳам юртга қайтиши кераклиги, йўқса, бир ойларда ўзини Украинада окопнинг ичида кўриши ҳақида ёзди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Журналист Қаҳрамон Асланов эса юқоридаги каби мазмунда нарсалар ёзмаслик кераклигини таъкидлади.

«Қайтишни тарғиб қилиш керак, лекин бунақа оҳангдамас. Ижтимоий тармоқларда Россиядагиларнинг ота-онаси, оила аъзолари бўлиши мумкин. Ёмон таъсир қилади», — дейди у.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов эса урушга биринчи навбатда сиёсий раҳбарларнинг фарзандларини жўнатиш кераклигини айтмоқда.

«Шимолий қўшнимиз урушга биринчи навбатда ўз сиёсий раҳбарларининг фарзандларини жўнатишса, уларнинг фидойи ва ватанпарварлигини тезда текшириб олишарди. Ахир улар шундай ота-оналар фарзандлари», — дейди Абдураҳмонов.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...