Қандли диабет касаллигининг икки тоифаси билан оғриган инсонлар кундалик овқатланиш тартибига мойчечак дамламасини киритиши керак: Аберистуит университети ва Япония мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу ичимлик нафақат қондаги глюкоза миқдорини пасайтиради, балки қандли диабетни юзага келтирувчи асоратларни ҳам енгади.
Тажрибалар мойчечак дамламаси кўришнинг ёмонлашуви, буйрак касаллиги, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг фаолияти бузилиши, гипергликемия каби асоратларни бартараф этишини тасдиқлади.
Тажриба иштирокчилари уч ҳафта давомида кунига икки стакан мойчечак дамламасини ичган. Натижада уларнинг аксариятида қондаги глюкоза даражаси 25 фоизга камайган. Максимал таъсирга эришиш учун тажриба асосчилари кунига икки стакан мойчечак дамламасини ичишни тавсия қилди.
Мавзуга доир:
- Мойчечакли дамлама — гўзал ва соғлом тери учун самарали восита.
- Фақат шамоллаш эмас: Мойчечакли чой қандай касалликларни даволайди?
- Қандли диабет, стресс ва уйқусизлик: ширинликка бўлган мойилликнинг ошишига нима сабаб бўлади?
- Қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ҳамда организмдаги шишлардан аниқлаш мумкин бўлган бошқа касалликлар.
Изоҳ (0)