Маҳсулот ишлаб чиқариш — кўплаб босқичлардан иборат мураккаб жараён:
- гўштга ишлов бериш ва қайта ишлаш;
- шакл бериш;
- қобиқ ва қадоқни яратиш;
- маҳсулотни лабораторияда текшириш;
- истеъмолчи харид қилиши учун маҳсулотни расталарга юбориш;
Гўштни етказиб бериш босқичида маҳсулот сифати назорат қилинади, кесишдан олдин Ислом динининг барча қоидаларига кўра дуо ўқилади, сўнгра гўштни қайта ишлашга киришилади.
Маҳсулот ҳалоллик талабларига жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилади: унга қўшиладиган хом ашё ва зираворлар, ишлаб чиқариш хоналари ва иш юритиш усули. «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификатлаштириш халқаро марказининг мустақил комиссияси Rozmetov маҳсулотларининг барча мезонларга мувофиқлигини мунтазам текшириб боради ва харидорлар хотиржам бўлишлари ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ишончи комил бўлиши учун тасдиқловчи сертификат беради.
Барча керакли зираворларни қўшиб қайта ишлашдан сўнг, колбасага шакл бериш, оғирлиги бўйича қадоқлаш ва табиий қобиққа ўраш керак. Қобиқни яратишнинг махсус услубияти колбаса узоқ вақт давомида янги бўлиб қолишига ва шаклини сақлаб қолишига имкон беради.
Сўнгра маҳсулот қадоқланади, Rozmetov корхонасининг ўз лабораториясида синовдан ўтказилади ва шундан кейингина дўкон расталарига жўнатилади, у ерда харидор уни харид қилиши ва колбасанинг хушбўй ҳиди ва ажойиб таъмидан баҳраманд бўлиши мумкин!
Маҳсулотни яратиш кўп сонли мутахассисларнинг меҳнатини талаб қиладиган мураккаб жараёндир
Видеолавҳани кўриб, колбаса маҳсулотларини яратишнинг қизиқарли жараёни билан танишишга таклиф қиламиз.
Изоҳларда фикрингиз ва таассуротларингиз билан ўртоқлашинг
Rozmetov — оиламиздан оилангизга!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)