Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Теннис бўйича 20 карра «Улкан тож» соҳиби Рожер Федерер фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

41 ёшли спортчининг энг сўнгги мусобақаси кўргазмали Лейвер Кубоги бўлади. Турнир кейинги ҳафта Лондонда бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Федерер — Уимблдон (8 та ғалаба) ва US Open’нинг (5 та ғалаба) энг кўп соврин қўлга киритган теннисчиси ҳисобланади.

Умумий ҳисобда Рожер 103 та совринга эга чиққан. Теннис тарихида фақатгина Жимми Коннорс (109 та соврин) ундан олдинда.

Швейцариялик фаолияти давомида 310 ҳафта дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси мақомида бўлган. 2021 йил март ойига қадар бу рекорд унга тегишли эди, кейинчалик Новак Жокович бу рекордни янгилади. Биринчи ўринда туриш бўйича рекорд Федерерга тегишли — кетма-кет 237 ҳафта биринчи ўринни ҳеч кимга бермаган.

Ундан ташқари Федерер — Дэвис Кубоги ва Пекинда бўлиб ўтган 2008 йилги Олимпиада чемпиони ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар