Испаниялик мутахассис Мигел Альварес «Сурхон» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Альварес бунга қадар ҳам мураббийлар штабида фаолият олиб бориб келаётган эди.
Мигел Альварес УЕФАнинг PRО лицензиясига эга мураббий ҳисобланади. Бунга қадар мутахассис «Нью-Йорк Сити» жамаосида ёшлар академияси бўйича координатор, «Ан-Наср», «Ал-Фотиҳ», «Ал-Ҳолиж», «Ал-Фужайра», «Ал-Адала» каби клубларда ёрдамчи мураббий, «Ал-Иттифоқ», «Шабоб ал-Аҳли», «Вади Дегла» каби жамоалара бош таҳлилчи, «Тинаду» жамоасида эса бош мураббий вазифасида ишлаган.
Бунга қадар жамоани Анхель Лопес бошқариб келаётганди. «Сурхон» матбуот хизмати Лопеснинг истеъфоси ҳақида расмий хабар бермаган.