Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг маълум қилишича, Эрон бойитилган уран захираларини тўплаган. Бу эса ядровий бомба яратиш учун етарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 30 майдан буён 60 фоизгача бойитилган уран захиралари 12,5 килограммдан 55,6 килограммгача ошган.
МАГАТЭ шунингдек Эрон уларга эълон қилинмаган учта ядровий объектдаги уран зарралари келиб чиқиши ҳақида ҳали тушунтириш бермаганига эътибор қаратди.
Европа Иттифоқи Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклашнинг муваффақиятсизликка учрашидан қўрқади. АҚШ эса келишувни тиклаш бўйича музокаралар МАГАТЭ тергови билан боғлиқ вазият бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди.