Сирдарёда Lacetti ва Nexia-2 тўқнашишидан тўрт киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида тўрт кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 сентябрь куни туманнинг «Турғун Аҳмедов» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А373 автомобиль йўлининг 22-километрида Термиз—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган, 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мавзуга доир:
- Жиззахда Nexia-2 учта автомашинага бориб урилди
- Наманганда «ИЖ-2715» иккита Damas билан тўқнашди
- Тошкентда 2 та Spark ва Mercedes-Benz 220 иштирокида ЙТҲ юз берди