• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» репортажи: Намангандаги аёллари ҳам хомтокнинг уддасидан чиқадиган узумчилар маҳалласи (видео)

    Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги «Хўжанд» маҳалласи аҳолиси асосан узумчилик билан шуғулланади. Бу ерда ҳатто аёллар ҳам узумни парваришлаш сирларини билади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Нафақат уйлар, балки кўчалар ҳам узумзор

    Туманнинг қадимги маҳаллаларидан бири бўлган Хўжандда 590 та хонадон бўлиб, аҳолиси 3 мингдан ошади. Бу ерда етиштириладиган «Келинбармоқ», «Ҳусайни», «Ризамат ота» каби узум навларининг харидори сероб.

    Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Фахриддин Камоловнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳудудда жорий йил 700 тоннадан ортиқ узум етиштирилган. Бундан 50 тоннаси хорижга, асосан, Россия ва Қирғистонга юборишга ҳам улгурилган. Ўтган йили эса маҳалланинг узум экспорти кўрсаткичи 456 тоннани ташкил этган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Маҳалламизнинг ‘Узумзор‘ кўчаси туманга келган меҳмонларнинг қадамжосига айланиб қолган. Нафақат ҳовлилар, балки кўчага ҳам ўрнатилган сўритоклар кўрган одамнинг ҳавасини келтиради. Ёқубжон Хидиров, Сабоҳат Назарова, Мўминжон Юсупов, Олимжон Имомалиев хонадонларида ҳар йили узумдан 60-70 миллион сўмгача даромад олинади», — дейди Фахриддин Камолов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Бухородан келин олинг, Бухородан»

    Биз ҳоким ёрдамчиси ва туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Зоҳида Кенжаева билан юқорида зикр этилган хонадонлардан бири — Ёқубжон Хидировнинг уйида бўлдик. Хонадон соҳиби ташқарида узум парвариши билан, у кишининг турмуш ўртоғи Жамила опа ва янги туширган келинлари Гулсара эса уй юмушлари билан банд экан.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шу ерда ўзига хос келинсалом маросими ҳам бўлиб ўтди. Гулсара асли Бухоронинг Вобкент туманидан. Тошкентдаги Вестминстер лицейида таҳсил олган, сўнг ўқишни Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Ханянг университетида давом эттирган. Шу ерда тўрақўрғонлик Динмуҳаммад билан танишиб, аҳд-паймон қилишган.

    Гулсара Нажимова, «Хўжанд» маҳалласининг бухоролик келини.

    Гулсара Нажимова, «Хўжанд» маҳалласининг бухоролик келини.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Бу ерга келин бўлиб тушганимдан сўнг маҳалламиз бошдан-оёқ узумзор эканлигини кўриб ҳайратга тушгандим. Мен ўқийдиган Сеул катта шаҳар, пойтахт бўлганлиги учун доим одам гавжум, шовқин. Бизнинг хонадонда эса сокинлик ва гўзаллик ҳукмрон. Ўзим туғилиб-ўсган Бухорода еримиз шўр бўлгани сабабли узум яхши ривожланмайди, баракали ҳосил олиш қийин. Бу ерда эса ҳовлимиз ҳам, боғимиз ҳам узумга бурканган. Шу сабабли энди ўзим ҳам узум парваришига қизиқиб қолдим. Қайнотам хомток қилаётганларида кузатяпман, ёрдам беряпман», — дейди келин.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Хомток ҳадисини олган аёл

    Шу маҳаллада яшовчи Сабоҳат опа Назарова ўзи ҳам хомток билан шуғулланади дейишганида аввалига ишонмадик, чунки бу иш асосан эркакларнинг машғулоти ҳисобланади. Бизнинг таажжубимизни кўрган опа қўлига токқайчи олиб, хомток қилишга киришиб кетди. Яна чамаси 10 метр баландликдаги сўритокка қўйилган махсус нарвонга чиқиб.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Узум парваришлашга ёшлигимдан қизиқаман. Тўғриси, хомток қилсам асабларим ҳам жойига тушади, чарчаганимни билмайман. Ишонсангиз, шу пайтгача жиддий бир касал бўлмаганман, узумзор мен учун энг яхши санаторий. Салкам 30 йил олдин тошлоқ кўчамизни кўкаламзорлаштириш учун ток кўчатлари ўтқазгандик. Астойдил парваришимиздан кейин барпо бўлган ишкомлар қўшниларимизни ғайратини қўзиди, улар ҳам кўчага узум кўчатлари экишди. Бугун кўчамизнинг чиройигина эмас, олаётган даромадимиз ҳам ҳавас қилишга арзигулик. Ўтган йили шуни ортидан Damas автомобили ҳам харид қилдик», — дейди опа.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Биринчи президент совғаси

    Хўжанд маҳалласини кўпчилик бу ерда истиқомат қилган миришкор боғбон Абдужаббор ота Юсупов орқали яхши билади. Чунки отахон ўз вақтида Биринчи президент Ислом Каримов қўлидан автомобиль совғасини олган. Бу «Жигули» ҳозиргача Юсуповлар хонадонида табаррук эсдалик сифатида сақланади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ҳозир отанинг ишларини ўғиллари Комилжон Юсупов давом эттирмоқда. У 15 сотихли ҳовлисида серҳосил узум навларини парваришламоқда, кўчатчилик эса унинг севимли машғулоти. Бу ерга қўшни туман ва вилоятлардан ҳам харидорлар келиб, ток қаламчаларини олиб кетишади.

    Миришкор боғбон Комилжон Юсупов.

    Миришкор боғбон Комилжон Юсупов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Юсуповлар хонадонидаги пастаккина ёғоч сўритокларда узум ғуж-ғуж бўлиб ётибди. Қўлингни узацанг бас, офтобда ярақлаб турган ва таъми бениҳоя тотли узумларга эга чиқасан.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Комилжон ака яхши узум етиштириш учун албатта баланд ва қимматбаҳо сўритоклар шарт эмаслиги, жой ва имкониятдан келиб чиқиб шундай шароитда ҳам мўл ҳосил олиш мумкинлигини бизга батафсил тушунтирди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Тўрақўрғон туманининг «Хўжанд» маҳалласида шундай гаплар. Агар тўй-тўноқ учун меҳмонлар мақтовига сабаб бўладиган узум харид қилмоқчи ёки уйда парваришлаш учун панд бермайдиган кўчат излаётган бўлсангиз, манзилда асло адашманг. Машҳур асар қаҳрамони таъбири билан айтганда, «ҳали ҳеч ким бу даргоҳдан ноумид кетмаган».

    07.09.2022, 12:24   Изоҳ (0)   19942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда Lacetti ва Nexia-2 тўқнашишидан тўрт киши ҳалок бўлди

    07.09.2022, 12:13

    Самарқанддаги қабристонда қуриган ўтлар ёқиб юборилди

    07.09.2022, 11:35

    «Асабий ҳолда қўпол сўзлар ишлатган, аммо ўта ҳақоратли сўзлар вилоят ҳокимига тегишли эмас». Сурхондарё ҳокимининг овози дейилган аудиоёзувга изоҳ берилди

    07.09.2022, 11:13

    Фарғонада 4 ёшли тарбияланувчиси сувда чўкиб ўлган боғчада озиқ-овқатлар талон-торож қилингани аниқланди

    07.09.2022, 10:11

    «Талабаларимизга уй-жой етишмаяпти. Мабодо хонадонингизда жой бўлса, ижарага беринг» — Шерзодхон Қудратхўжа

    07.09.2022, 09:56

    Владимир Норов Саудия Арабистонига боради

    07.09.2022, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.