Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Зангиота туманида дайди итлар аҳоли тинчини бузаётгани, ёш болаларга ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, тумандаги «Обод тўқимачи» маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаатида унинг 6 ёшли эгизакларига дайди итлар жароҳат етказгани айтилган. Шунингдек, бошқа фуқаролар ҳам дайди итлар кўплигидан шикоят қилиб, уларнинг фарзандлари мактабга кетаётганда болаларни ит қувлашини маълум қилган.

Маҳалла раиси билан бу бўйича суҳбатлашилганда у фуқаролардан мурожаат келиб тушмагани, бошқа маҳаллалардан тушган мурожаатлар ўрганилиб, дайди итлар олиб кетилганини билдирди.

Шундан сўнг назоратсиз ҳайвонларни тутиш хизмати ходимлари воқеа жойига бориб, дайди итлардан бирини тутиб олиб кетган.

Изоҳ

Dilnoza

07.09.2022, 09:08

Нафакат Зангиота туманида, балки Тошкент шахри, Чилонзор туманидаги Роисон заводи худудида хам дайди итлар куп, завод худудида ишловчи ходимларга шикаст етказган холатлар хам булди, назоратсиз колган хайвонларни тутиш хизматига кунгирок килинганда "бизда бундай итлар куп олиб кетмаймиз" деб айтишибди.

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк