Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ҳудудгаз пойтахт» Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманлари айрим ҳудудларида 7 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ҳамда ерости Д-273 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Бободеҳқон» МФЙдаги 1 200 та хонадонда, 16-мавзедаги 1084 та кўп қаватли хонадонда, 15-мавзедаги 3800 та кўп қаватли хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги Detoks Medical, Юнусобод Медикал клиникаларида, «Туркистон», «Файз» ресторанларида, «Чашма» миллий таомлар кафесида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 7 сентябрь куни Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган кесими 89 ммли ерости газ қувурини ҳам ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли Тарих кўчасидаги 10 та ерли хонадонда, Сағбон кўчасидаги 45 та ерли хонадонда ҳамда шу кўчалардаги 4 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 га қадар тўхтатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
Малика Диананинг кўйлаги Sotheby’s аукционида рекорд нархга сотилди
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Дунё
Покистонда масжиддаги портлаш қурбонлари сони қарийб 60 кишига етди (фото)