Бухоро шаҳрида таълим соҳасида содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Вобкент тумани «Хайрхуш» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган, Н.Ш. исмли шахс фуқаро Н.А.ни алдаб, унинг 2 нафар жиянини Бухоро тиббиёт коллежига ваколатли танишлари орқали 30 миллион сўм эвазига ўқишга киритишни ваъда қилгани аниқланди.
У Бухоро шаҳрида жойлашган «Флагман» кафесида келишилган пуллардан кимёвий ишлов берилган 5,6 миллион сўм ва 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)