«Манчестер Юнайтед» Пьер-Эмерик Обамеянгни харид қилиш истагида.
Манкунианликлар «Барселона» ҳужумчисини сотиб олиш бўйича таклиф юборган, дея хабар беради Жанлука ди Марсио.
Манчестер клуби трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Обамеянг энг асосий вариантлардан бири бўлиб турибди.
Габонлик ҳужумчига «Челси» ҳам қизиқиш билдираётганди. Бироқ лондонликлар «кўк-анорранглилар» билан келишувга эриша олмаяпти.
Изоҳ (0)