Криштиану Роналду ва Виктор Осимхен рокировкаси бўйича тафсилотлар маълум бўлди.
Cорриэре делла Серра хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» Осимхен учун «Наполи»га 100 миллион евро тўламоқчи. Шунингдек, агарда Роналду Италия клубига ўтса, унинг 85% маошини тўлаб беришга тайёр. «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис португалияликнинг агенти Жорже Мендеш билан алоқаларни сақлаб турибди.
Неапол клуби Осимхенни 130 миллион еврога сотмоқчи.
Аввалроқ Роналдунинг агенти манкунианликлар раҳбариятидан мижозини «Наполи»га қўйиб юборишини сўрагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)