«АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси «Танк биатлони» баҳсларида финалга чиқди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Москва вилоятидаги «Алабино» полигонида «Танк биатлони» мусобақасининг иккинчи ярим финали бўлиб ўтди. Мазкур беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Беларусь ва Мўғулистон терма жамоалари билан ғолиблик учун кураш олиб борди.
Якуний баҳслар 27 август куни бўлиб ўтади. Унда Россия, Беларусь, Хитой ва Ўзбекистон жамоалари бош соврин учун ўзаро баҳсга киришади.
Маълумот учун: халқаро армия ўйинлари турли давлатлар қуролли кучлари бўлинмалари ўртасидаги мураккаб халқаро мусобақа ҳисобланади. Мусобақалар 2015 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда, У «Танк биатлони», «Қуролсоз уста» ва бошқа кўплаб мусобақаларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, «АрМИ-2021»да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 4 олтин, 9 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)