Фарғона шаҳрида фуқаронинг пластик картасидан 4 миллион сўм ечиб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 июль куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 4 миллион сўм пулларини компьютер ёрдамида ўзига сездирмай ечиб олганини билдирган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни С.С. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга доир: Фарғонада фуқаронинг пластик картасидан 527 минг сўм ечиб олган аёл қамоққа олинди
Изоҳ (0)