Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Натижада Андижон шаҳрида яшовчи эркак фуқаро Х.С. ўзида шубҳа уйғотгани сабабли бошқарувида бўлган, қора рангли, Nexia-3 автомашинаси Андижон шаҳри кўчаларининг бирида кўздан кечирилганида автомашинада жиноий шериклари, Андижон тумани фуқароси Й.Д. ҳамда Андижон шаҳар фуқароси Х.О. бирга экани, автомашина олд йўловчи ўриндиғи остида, қора рангли полиетилен пакетга ўралган, 100 дона «Тропикамид» номли ва 16 дона конвалютада жами 224 дона «Регапен» номли дори воситалари борлиги аниқланган.
Бундан ташқари автомашина орқа ўриндиғида аёл фуқаро Й.Д.га тегишли бўлган аёллар сумкачаси ичида 3100 АҚШ доллари ва 4 750 000 сўм миқдоридаги пуллар борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)